fbpx
Инструкция по применению

ДЕТРАЛЕКC®
500/1000 мг 30 ва 60 таблетка

Умумий маълумотлар

Препаратнинг савдо номи:

Детралекс
Таъсир кўрсатувчи модда (ХПН): микронизацияланган тозаланган флавоноид фракция
Дори шакли: қобиқ билан ўралган таблеткалар.

ТАРКИБИ:

Одна таблетка содержит:
активные вещества: микронизированная очищенная флавоноидная фракция 1000 мг, содержащая:
— 900 мг диосмина,
— 100 мг флавоноидов в виде гесперидина.
Вспомогательные вещества: целлюлоза микрокристаллическая, желатин, магния стеарат, натрия крахмал гликолят Тип А, тальк.

Пленочная оболочка: глицерол, гипромеллоза, макроголь 6000, магния стеарат, железа оксид красный (Е 172), натрия лаурилсульфат, титана диоксид, железа оксид желтый.

ТАЪРИФИ:

овальные таблетки, оранжево-розового цвета, покрытые пленочной оболочкой, с риской с обеих сторон.

Фармакотерапевтическая группа: капилляро стабилизирующие средства, биофлавоноиды.
Код АТХ: C05CA53

Фармакологик хусусиятлари

Фармакологияда:

Детралекс веноз оқим тизимига таъсир кўрсатади:

- Веноз даражада – веналар кенгайиши ва веноз турғунликни камайтиради;
- Микроциркуляция даражасида - капиллярлар ўтказувчанлигини нормаллаштиради ва капиллярлар резистентлигини оширади.

Клиник фармакологияда:

Ушбу дори препаратининг одам организмидаги фармакологик хусусиятлари, назорат қилинувчи икки томонлама қоронғулаштирилган клиник тадқиқотлар билан препаратнинг веноз гемодинамикага таъсирини ўрганиш имконини берувчи объектив ва миқдор усулларни қўллаган ҳолда исботланган.

- боғлиқлик доза-самара:
Статистик- аҳамиятли дозага боғлиқ самара қуйидаги веноз плетизмографик кўрсаткичлар учун намойиш этилган: веноз хажм, веноз кенгайиш,веналарнинг бўшаш вақти. Доза ва самаранинг оптимал нисбати кунига 1000 мг қабул қилинганда кузатилади.

- веналар тонусини оширувчи таъсир:
Веналар тонусини оширади: симобли тензиометр билан веноз окклюзион плетизмография ёрдамида веналарнинг бўшаш вақти камайгани кўрсатилган.

- микроциркулятор таъсир:
Назорат қилинувчи икки томонлама қоронғулаштирилган тадқиқотлар, ушбу дори препаратининг плацебодан статистик- аҳамиятли фарқини намойиш этган. Капиллярлар мўртлиги белгилари бўлган беморларда препарат ангиостереометрик баҳоланган капиллярлар резистентлигини оширади.

Клиник амалиётда:

Плацебо-контролируемые двойные слепые клинические исследования продемонстрировали терапевтическую активность лекарственного препарата при лечении хронической венозной недостаточности (функциональной и органической) нижних конечностей.

Фармакокинетика

14С-нишонланган диосминли дори препаратини оғиз орқали қабул қилган одамда:
- организмдан асосан ахлат орқали чиқарилади; препаратнинг қабул қилинган дозасининг ўртача 14% и сийдик билан чиқарилади.
- T1/2 11 с.ни ташкил этади.
- Препарат фаол метаболизмга учрашини, сийдикда фенол кислоталари мавжудлиги тасдиқлайди.

Қўллаш учун кўрсатмалар

Оёқлардаги функционал ва органик сурункали веноз етишмовчилиги белгиларини даволаш:
- оёқлардаги оғирлик ҳисси,
- оғриқ,
- тунги томир тортишишлари.
ўткир геморроидал хуружлар билан боғлиқ бўлган функционал белгиларни даволаш.

Қўллаш усули ва дозалаш

ДЕТРАЛЕКС қабул қилаётган вақтингизда доим шифокор ёки фармацевт кўрсатмаларига қатъий амал қилинг. Агар препаратни тўғри қабул қилаётганлигингизга шубҳангиз бўлса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашишингиз лозим.

Дозалаш тартиби:

Детралекс 500 мг:
Вена томирларининг сурункали касалликларида дозалаш тартиби:

Оддий дозалаш:
2 таблетка,
пленкали қобиқ билан ўралган таблеткадан суткада, 1 таблетка тушликда ва 1 таблетка кечқурун овқат вақтида.
еды.

Ўткир геморроидал хуруж даврида:
6 таблетка, пленкали қобиқ билан ўралган,
кунига 4 кун давомида, кейин – 4 таблетка 3 кун давомида.

Детралекс 1000 мг:
Вена томирларининг сурункали касалликларида дозалаш тартиби:

Оддий дозалаш:
1 таблетка,
пленкали қобиқ билан ўралган, суткада 1 маҳал, эрталаб, овқатланиш вақтида қабул қилиш тавсия этилади.

Ўткир геморроидал хуруж даврида:
Пленкали қобиқ билан ўралган таблеткадан
суткада 3 маҳал, 4 кун давомида (1 эрталаб, 1 кундузи ва 1 кечқурун), сўнг суткасига 2 таблеткадан 3 кун давомида (1 эрталаб ва 1 кечқурун).

Қабул қилиш усули:
Оғиз орқали

Препаратни қабул қилиш давомийлиги
Шифокорингиз ёки фармацевт даволаш давомийлиги тўғрисида сизни хабардор этади. Даволашни аввал шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашмай тўхтатманг.

Агар ДЕТРАЛЕКС қабул қилишни унутиб қўйган бўлсангиз

Кейинги дозани икки карра оширманг.
Агар сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар туғилган бўлса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Ножўя таъсирлар

Бошқа барча дори препаратлари каби ДЕТРАЛЕКС ҳам, барча беморларда бўлмаса ҳам ножўя таъсирлар келтириб чиқариши мумкин.
Эҳтимолий ножўя таъсирлар:
- Кенг тарқалган ( 10 тадан 1 та бемордан кам, аммо 100 тадан 1 та бемордан кўп ҳолларда): диарея, диспепсия, кўнгил айниши, қусиш
- Кенг тарқалмаган ( 100 тадан 1 та бемордан кам, аммо 1000 тадан 1 та бемордан кўп ҳолларда):колит
- Кам ҳолларда ( 1000 тадан 1 та бемордан кам, аммо 10000 тадан 1 та бемордан кўп ҳолларда): бош айланиши, бош оғриғи, умумий ҳолсизлик, тошма тошиши, қичишиш, қаварчиқлар
- Частотаси номаълум : юз, лаб, қовоқларнинг алоҳидаланган шиши; қоридаги оғриқлар. Жуда кам ҳолларда Квинке шиши.
Агар препаратни қабул қилиш фонида жиддий ножўя таъсирлар ёки ушбу йўриқномада санаб ўтилмаган ҳар қандай ножўя таъсирлар кузатилса шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг

Қарши кўрсатмалар

Фаол модда ёки ёрдамчи моддаларнинг бирига нисбатан юқори сезувчанлик.

ДЕТРАЛЕКС қабул қилиш давомида ўта эҳтиёткорликка амал қилинг. Ушбу дори воситаси госпитализацияланган ёки ҳаракатсиз беморларда флебит хавфини олини олиш учун етарли эмас. Веноз етишмовчиликни даволаш учун эластик пайпоқлардан фойдаланиш каби махсус чораларни қўллаш зарур бўлиш мумкин. Даво чораларига қарамай безовта этаётган оғриқлар, анал қон кетишлар геморрой эмас, бошқа касаллик сабабли юзага келаётган бўлиши мумкин: даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Худди шундай, кутилмаганда ўзида анал қон кетишларни сезган 50 ёшдан катта беморлар даволовчи шифокорлари билан маслаҳатлашишлари зарур.
Ўткир геморройни симптоматик даволаш учун ушбу препаратни қабул қилиш, бошқа орқа тешик касалликларини даволаш зарурияти йўқлигини истисно этмайди.
Агар касаллик белгилари тез ўтиб кетмаса, проктологик кўрикдан ўтиш ҳамда даволашни қайта кўриб чиқиш лозим.

Дориларнинг ўзаро таъсирлари. Бошқа препаратларни қабул қилиш

Бошқа препаратларни қабул қилиш
Агар сиз бошқа, шу жумладан, шиқокор рецептисиз бериладиган препаратларни қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз бу ҳақида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Алоҳида кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва кўкрак билан озиқлантириш

Агар сиз ҳомиладор ёки кўкрак билан озиқлантираётган, ҳомиладорликни таҳмин этаётган ёки режалаштираётган бўлсангиз, ушбу препаратни қабул қилишдан аввал шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Эҳтиёткорлик мақсадида Детралексни ҳомиладорлик вақтида қабул қилиш тавсия этилмайди.
Ҳомиладолик – бу аёл ҳаётининг, шифокор маслаҳатисиз ҳеч қандай дори воситаларини қабул қилмаслик жуда муҳим бўлган алоҳида даври бўлиб, агар сиз ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.Ушбу даврда организмга бўлган ҳар қандай хавфли таъсирдан узоқроқ бўлиш зарур.
Кўкрак билан озиқлантириш: препаратнинг кўкрак сутига ажралиб чиқиши тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмаслиги сабабли кўкрак билан озиқлантириш даврида ушбу препаратни қабул қилиш тавсия этилмайди. Автотранспорт хайдаш ва механизмларни бошқариш
ДЕТРАЛЕКС автомобил ёки машина ускуналарини бошқариш қобилиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди ёки жуда сезиларсиз таъсир кўрсатади.

Дозанинг ошириб юборилиши

Агар сиз Детралексни керагидан кўп миқдорда қабул қилиб юборган бўлсангиз, дарҳол бу хақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Детралекс дозасининг ошириб юборилиши тўғрисидаги маълумотлар чегараланган; диарея, кўнгил айниши, қориндаги оғриқлар, қичишиш ва тошма тошиши тўғрисида хабар берилган.

Чиқарилиш шакли ва сақлаш шароити

Чиқарилиш шакли:

— пленкали қобиқ билан ўралган 30 та таблетка тутувчи қадоқ: картон қутига жойлаштирилган пленкали қобиқ билан ўралган 15 та таблетка тутувчи 2 контур ячейкали ўрам, шунингдек, бемор учун маълумотлар берилган йўриқнома.
— пленкали қобиқ билан ўралган 60 та таблетка тутувчи қадоқ: картон қутига жойлаштирилган пленкали қобиқ билан ўралган 15 та таблетка тутувчи 4 контур ячейкали ўрам, шунингдек, бемор учун маълумотлар берилган йўриқнома.
Барча ўрамлар ҳам сотувда бўлмасли мумкин.

Сақлаш

30°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланг.
Препаратни болаларнинг кўзи тушмайдиган ва қўли етмайдиган жойда сақланг.
Ушбу препаратни қадоқда кўрсатиб ўтилган сақлаш муддати ўтгандан сўнг ишлатманг.

Сақлаш муддати
Сақлаш муддати: 4 йил

Дорихоналарда берилиш шакли
Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи ва рўйҳатга олинганлик гувоҳномасининг эгаси

Рўйҳатга олинганлик гувоҳномасининг эгаси ва тайёрловчи
Les Laboratoires Servier
50, rue Carnot
92284 Suresnes cedex
France (Франция)

Ишлаб чиқарувчи
Les Laboratoires Servier Industrie
45520 Gidy
France (Франция)

Наименование и адрес организации, принимающей претензии (предложения) по качеству лекарственных средств на территории Республики Узбекистан:
Представительство компании «Les Laboratoires Servier»
Республика Узбекистан, 100060, г.Ташкент, ул.Тараса Шевченко., 21А, офис 314

Тел.: +99878 140-79-97, +99878 140-79-77

ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР МАВЖУД. ҚЎЛЛАШДАН АВВАЛ МУТАҲАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Бизга савол беринг

    Исмингиз
    E-MAIL манзилингиз
    Саволингизни ёзинг