Етилмаган апельсинлар пўстлоғида кўп миқдорда гесперидин ва шунга ўхшаш флавоноидлар сақланади. Апельсин қанча кичик бўлса, фаол фармацевтик субстанция ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддалар шунча кўп бўлади.
Идеал ҳолатда меванинг диаметри 2,4 сантиметрдан кичик бўлиши лозим. Бир килограмм гесперидин олиш учун, ўн беш килограмм майда апельсин териш керак бўлади.
Гесперидинни илк бор апельсин пўстлоғининг ички қатламидан француз кимёгари Ле Бретон 1828 йилда ажратиб олган. Гесперидинга бу ном тасодифан берилган эмас: бу ном боғларида, истеъмол қилган одамларга доимий ёшлик ҳадя этувчи сеҳрли мевалар ўсган гесперидалар ҳақидаги қадимги грек афсоналарига бориб тақалади.
Албатта, гесперидин ёрдамида доимий ёшликка эришиб бўлмайди, аммо у нормал қон айланиши имконини беради ва томирлар деворларига ижобий таъсир кўрсатади.
Микронизация — бу қисмларни жуда кичик ҳажмларгача майдалаш имконини берувчи махсус технология. У препаратни меъда-ичак трактида сўрилишини яхшилашда кўмак беради [2].
Технология принципи оддий: юқори частотали товуш тезлигига яқин бўлган тезликдаги ҳаво оқими таъсирида қисмлар ҳажми икки микрондан кичик ҳажмгача кичраяди. Микронизациялашмаган вена томирлари тонусини оширувчи воситалардан фарқли равишда Детралекс® қабул қилишнинг биринчи соатиданоқ сўрилишни бошлайди. Шу билан бирга ичак деворига таъсир кўрсатиш вақти камаяди, бу эса меъда-ичак трактига нисбатан авайловчи таъсир кўрсатиш имконини беради [3, 4].