fbpx

Геморройда бажариладиган машқлар

йога при геморрое

Геморрой - бу тўғри ичак ва орқа тешик соҳасида веноз тугунларнинг яллиғланиши билан боғлиқ кенг тарқалган ҳолат. Геморройда бошқариш ва олдини олишнинг асосий режаларидан бири - бу тўғри овқатланиш ва мунтазам жисмоний машқларни ўз ичига олган фаол ҳаёт тарзини олиб боришдир.

Геморройда жисмоний фаолликнинг фойдалари

Жисмоний фаоллик тананинг умумий саломатлигини сақлашда муҳим аҳамиятга эга. Бавосилда бу янада муҳимроқ аҳамият касб этади, чунки у тос туби мушакларини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва бу соҳада қон айланишини янада яхшилашга ёрдам беради.

Кундалик гимнастика учун тўғри танланган машқлар мажмуи қон айланишини фаоллаштиришга, томирлар фаоллиги (тонуси)ни оширишга ва тос туби мушакларини мустаҳкамлашга ёрдам беради [1]. Машқлар мажмуини шифокор билан тузган яхшироқ, у ноқулайлик туғдирмаслиги ва ҳолатни ёмонлаштирмаслиги керак. Касалликнинг зўрайиши даврида ва жарроҳлик амалиётидан кейин беморлар тиббий муассасада мутахассис назорати остида ДЖТ (даволовчи жисмоний тарбия) машқларини бажарадилар.

Геморройда гимнастика

Тос мушакларини чўзиш кичик тос соҳасида қон айланишини яхшилашга ёрдам беради. Самарали машқлардан бири бу - "Мушук - сигир" машқидир. Тизза ва кафтларни ерга қўйган ҳолда туринг, белингизни тўғриланг, кейин эса мушук ва сигирнинг ҳаракатларига ўхшатиб, белингизни аста-секин тўғриланг ва букинг. Бу тос мушакларини бўшаштиришга ва қиздиришга ёрдам беради.

Кейинги машқ кекса одамлар ва ҳомиладор аёллар учун жуда мос келади. У ётган ҳолда, сутканинг исталган вақтида бажарилади. Нафас олаётганда думба мушакларни таранглаштириш, нафас чиқараётганда эса уларни бўшаштириш керак. Буни ҳар бири киши ўзи қанча қила олса шунча бажариши мумкин.

Кегел машқлари аёлларда бавосил бўлганда тавсия этилади. Уларнинг моҳияти бовул қилишни назорат қилувчи мушакларни қисқартиришдан ва бўшаштиришдан иборат. Қисқартириш ва бўшаштириш давомийлигини аста-секин узайтириб борган ҳолда, сиз ушбу мушакларни мустаҳкамлайсиз ва аноректал соҳанинг қон билан таъминланишини яхшилайсиз.

Тос соҳасини бўшаштириш ва эгилувчанликни яхшилашга қаратилган гавдани йога каби тутиш ҳам фойдали бўлиши мумкин. “Бола гавдасининг туриши” ҳолати ва “бошни тиззага эгиш” ҳолатлари тос мушакларини бўшаштиришга ва геморроидал веналарга тушадиган босимни камайтиришга ёрдам беради.

Сузиш бавосилда жисмоний фаолликнинг энг нозик турларидан бири ҳисобланади. Сув тос соҳасига тушадиган босимни пасайтиришга ва қон айланишини яхшилашга ёрдам беради, бу эса ноқулайликни камайтириши мумкин.

Қанчалик тез-тез машқ қилиб туриш керак?

Энг яхши натижаларга эришиш учун гимнастика билан мунтазам равишда шуғулланинг. Дастлаб унча оғир бўлмаган машқлардан бошланг. Юкламани аста-секин ошириб борган ҳолда машғулотлар пайтида нафасни ушлаб турмаслик, кескин сапчимаслик ва букилмаслик муҳимдир [2]. Жисмоний фаолликни бошлашдан олдин, айниқса, агар сизда тиббий чекловлар бўлса, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Қандай машқларни бажариш мумкин эмас?

Геморройда бажариш мумкин бўлмаган машқлар мавжуд, чунки улар аломатларни кучайтириши ва орқа тешик соҳасига зарар етказиши мумкин. Қуйидаги машқлардан эҳтиёт бўлишингиз ва уларни бажармаслигингиз керак:

  • Тяжелые подъемы: поднимание тяжестей может привести к увеличению внутреннего давления в области брюшной полости, что может оказать дополнительную нагрузку на венозные узлы. Избегайте подъема тяжелых предметов, особенно при сидячей работе.
  • Қайрилиш ва орқага эгилиш: улар қорин ва тос соҳасида қўшимча зўриқишни келтириб чиқариши мумкин, бу эса геморроидал тугунларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Кескин қайрилишлар ва чуқур тескари эгилишлардан сақланинг.
  • Жадал кардио машғулотлар: юқори жадалликдаги кардио машғулотлар қорин бўшлиғи босимини ошириши ва қон қуйқаларининг пайдо бўлишига ёрдам бериши мумкин. Бунинг ўрнига, юриш ёки сузиш каби ўртача кардио машқлар турларини танланг.
  • Оғирлик кўтарган ҳолда ўтириб туриш: катта оғирлик кўтарган ҳолда ўтириб туриш тос соҳасида босимни ошириши ва геморроидал тугунлар ҳосил қилиши ёки уларнинг ёмонлашувига ёрдам бериши мумкин. Агар сиз барибир ўтириб туришга қарор қилсангиз, унча катта бўлмаган оғирликни танланг ва ўз ҳолатингизни назорат қилинг.

Хулоса

Геморройда бажариладиган машқлар қон айланишини яхшилашда, геморроидал веналардаги босимни камайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Гимнастика умумий ҳолатни яхшилашга ёрдам беради, асоратлар ёки зўрайишлар хавфини камайтиради [3].

Бироқ, жисмоний машқлар дастурини бошлашдан олдин, шифокор билан маслаҳатлашиш ва сизнинг муайян ҳолатингизга мос келадиган машқлар мажмуини муҳокама қилиш муҳимдир. Жисмоний фаолликка тўғри ёндашган ҳолда сиз ўз аҳволингизни сезиларли даражада яхшилашингиз ва бавосил бўлса ҳам, анча қулай ҳаёт кечиришингиз мумкин.

Геморройнинг олдини олиш ва даволаш ҳақида батафсил маълумотларни сайтимиздаги мақолаларда ўқиб чиқишингиз мумкин.

  1. Левданский Е. Г. Динамика органных поражений в ответ на консервативное лечение вторичного варикоза вен малого таза // Journal of Siberian Medical Sciences. 2015. № 1. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/dinamika-organnyh-porazheniy-v-otvet-na-konservativnoe-lechenie-vtorichnogo-varikoza-ven-malogo-taza (дата обращения: 25.08.2020).
  2. Mott T., Latimer K., Edwards C. Hemorrhoids: Diagnosis and Treatment Options. Am Fam Physician. 2018;97(3):172-179.
  3. Guttenplan M. The Evaluation and Office Management of Hemorrhoids for the Gastroenterologist. Curr Gastroenterol Rep. 2017;19(7):30. doi:10.1007/s11894-017-0574-9.
Яна ўқинг
ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР МАВЖУД. ҚЎЛЛАШДАН АВВАЛ МУТАҲАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Бизга савол беринг

    Исмингиз
    E-MAIL манзилингиз
    Саволингизни ёзинг