fbpx

Оёқларда қон томир юлдузчалари

Қон томир юлдузчалари биринчи қарашда фақат косметик нуқсон сифатида қабул қилиниши мумкин. Бироқ, уларнинг ташқи кўриниши нафақат эстетик нуқтаи назардан, балки тиббий нуқтаи назардан ҳам эътибор талаб қиладиган қон томир тизимидаги чуқурроқ бузилишларни кўрсатиши мумкин. Ушбу мақолада биз қон томир юлдузчалари аслида нима эканлигини, улар қандай хавфли бўлиши мумкинлигини ва қандай даволаш усуллари ҳақиқатан ҳам самарали эканлигини кўриб чиқамиз.

Оёқлардаги қон томир юлдузчалари нимани англатади?

Қон томир юлдузчалари ёки телеангиоэктазиялар тери ости, яъни юзаки томирларнинг кенгайиши туфайли пайдо бўлади [1]. Phlebology журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, улар аёлларда кўпроқ учрайди ва сурункали веноз етишмовчиликнинг биринчи белгиси бўлиши мумкин [2].

Уларнинг пайдо бўлишининг сабаблари ҳар хил бўлиши мумкин:

  • ирсий мойиллик: агар сизнинг қариндошларингиз қон томир юлдузчаларига эга бўлса, сизда уларнинг ривожланиш эҳтимоли ортади.
  • гормонал ўзгаришлар: ҳомиладорлик, гормон терапияси ёки оғзаки контрацептивларни қабул қилиш.
  • жисмоний зўриқишлар: шикастланишлар, куйишлар, музлаш.
  • қон томир касалликлари: веноз етишмовчилиги ёки томирларнинг варикоз кенгайиши.
  • зарарли одатлар ва турмуш тарзи: чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, ўтроқ ҳаёт тарзи ёки узоқ муддат тик оёқда туриш, ортиқча вазн.

Қон томир юлдузчаларининг хавфи нимада?

Бир қарашда қон томир юлдузчалари зарарсиз кўриниши мумкин, аммо Amerika қон томир тиббиёт жамияти (American Venous Forum) маълумотларига кўра, улар сурункали веноз етишмовчиликнинг дастлабки босқичларини кўрсатиши мумкин [3]. Касалликнинг ривожланишига йўл қўймаслик учун бу ҳолат ўз вақтида ташхис қўйиш ва даволашни талаб қилади.

Қон томир юлдузчаларини даволаш усуллари

  1. Склеротерапия.Европа қон томир жарроҳлиги жамияти (ЕСВС) томонидан тавсия этилган усул оёқларда телеангиоэктазияни даволашда самарали эканлигини исботлади [4]. Бу усул даволашнинг «олтин стандарти» ҳисобланади. Зарарланган томирлар ичига шприц ёрдамида махсус препаратни (склерозант) киритиш орқали томир деворчалари склерозант билан «елимлаб ёпиштирилади» ва вақт ўтиши билан шикастланган томир бутунлай сўрилиб, қон томир юлдузчаларини йўқ қилади.
  1. Лазерли коагуляция. Dermatologic Surgery журналида чоп этилган тадқиқотда таъкидланганидек, замонавий лазер технологиялари қон томир юлдузчаларини даволашда юқори аниқлик ва минимал реабилитация даврини таъминлайди [5]. Лазер нурлари томирни иситади, ҳароратнинг ошиши туфайли капилляр «муҳрланади», бу эса унинг йўқолишига олиб келади.
  1. Радиочастотали термокоагуляция. Бу усул лазер терапиясига ўхшайди. Аммо бу ерда иссиқлик энергияси томирларга лазер нурлари билан эмас, балки жуда кичик игна орқали етказиб бериладиган юқори частотали радио импульслар билан етказилади. [7].

Қон томир юлдузчалари пайдо бўлишининг олдини олиш

Мунтазам жисмоний фаоллик ва вазнни назорат қилиш қон томирларидаги кучланишни камайтиради. «Vascular Health and Risk Management» журналида чоп этилган таҳлилий тадқиқот етишмовчилигининг олдини олишда эластик пайпоқларининг аҳамиятини таъкидлайди [6]. Венотониклар ва эластик пайпоқлари қон айланишини яхшилашга, шишишни камайтиришга ва янги қон томир юлдузчалари хавфини камайтиришга ёрдам беради.

Флебологга қачон мурожаат қилиш керак?

Агар қон томир юлдузчалари кўп миқдорда пайдо бўла бошласа ва ёқимсиз ҳис-туйғулар (оғриқ, оғирлик, томир тортиши) билан кечса, бу мутахассисга ташриф буюриш учун сабабдир. 

Замонавий диагностика усуллари (томирларнинг ултратовуш текшируви) қон томирларининг ҳолатини баҳолаш ва якка тартибда даволаш режасини танлаш имконини беради, шу жумладан Детралекс каби венотоникларни. Детралекс бошланғич паллалардан бошлаб (чарчоқ, оёқларда оғирлик ҳисси ва оғриқ) ҳар қандай босқичда томирларнинг варикоз кенгайишига қарши курашишга ёрдам беради ва варикоз касалликнинг кейинги ривожланишининг олдини олади. [8,9]

Хулоса

Қон томир юлдузчалари нафақат косметик нуқсон, балки томирларингизнинг ҳолати ҳақида ҳам маълумот беради. Замонавий даволаш усуллари ушбу муаммони самарали ҳал қилиш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва ўзига ишончни тиклашга ёрдам беради. Асосийси, қон томирлари соғлиғига ғамхўрлик қилишни кечиктирмаслик.

Агар сизда саволлар пайдо бўлса ёки қон томир касалликлариннг дастлабки белгиларини сезсангиз, иложи борича тезроқ мутахассис билан маслаҳатлашинг. Флебоскор Тести ўтишингиз ва веноз касаллик ривожланиш хавфини баҳолашингиз мумкин бизнинг веб-сайтимизда.

  1. Sandean D.P., Winters R. Spider Veins. In: StatPearls. Treasure Island (FL): StatPearls Publishing; July 4, 2023
  2. Rabe E, Pannier F. «Clinical, aetiological, anatomical and pathological classification (CEAP): gold standard and limits.» Phlebology, 2012.
  3. Zimmet SE. «Minimally invasive treatment of superficial venous insufficiency.» Dermatologic Surgery, 2002.
  4. Gloviczki P, Comerota AJ, Dalsing MC, et al. «The care of patients with varicose veins and associated chronic venous diseases: clinical practice guidelines.» Journal of Vascular Surgery, 2011.
  5. European Society for Vascular Surgery. «Clinical practice guidelines on the management of chronic venous disease of the lower limbs.» European Journal of Vascular and Endovascular Surgery, 2015.
  6. Goldman MP. «Advances in sclerotherapy and laser therapy for the treatment of leg veins.» Dermatologic Surgery, 2010.
  7. Scurr JH, Machin SJ, Bailey-King S, et al. «Frequency and prevention of symptomless deep-vein thrombosis in long-haul flights: a randomised trial.» The Lancet, 2001.
  8. Samant H., Kothadia J.P.. Spider Angioma. In: StatPearls. Treasure Island (FL): StatPearls Publishing; July 17, 2023.
  9. «Кириенко А.И. «Хроническая венозная недостаточность с точки зрения врача общей практики» // «Русский медицинский журнал» №8 от 17.04.1998 г. стр. 6
  10. Инструкция по медицинскому применению препарата Детралекс.
Яна ўқинг
ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР МАВЖУД. ҚЎЛЛАШДАН АВВАЛ МУТАҲАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Бизга савол беринг

    Исмингиз
    E-MAIL манзилингиз
    Саволингизни ёзинг