fbpx

Варикозни жарроҳлик даволаш усуллари

операция варикоз

Оёқлар вена томирларининг варикоз кенгайиши – нафақат эстетик муаммоларга, балки жиддий оғриқ туйғуларига ва асоратларга олиб келиши мумкин бўлган касалликдир. Жуда кўп даволаш усуллари борлигига қарамай, жарроҳлик аралашуви усуллари варикозга қарши курашишнинг самарали усули бўлиб қолмоқда. Ушбу мақолада биз бу касалликни даволашдаги турли жарроҳлик усулларини кўриб чиқамиз.

Жарроҳлик аралашуви амалиётига тайёргарлик

Жарроҳлик амалиётини бошлашдан аввал, шифокор керакли тайёргарликни амалга оширади. Бу эса қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Ташҳис қўйиш: беморни пухта текшириш, шу жумладан, қон томирларининг УТТ текшируви, ЭКГ ва қон ивишининг тезлиги бўйича қон таҳлили. [1] Вена қон томирларининг ультратовушли текшируви шикастланиш даражасини аниқлашга имкон беради, ва энг яхши даволаш усулини танлашга ёрдам беради.
  • Вариантларни муҳокама қилиш: шифокор беморга турли даволаш усуллари юзасидан маслаҳат беради, ҳар бир вариантнинг ижобий ав салбий жиҳатларини тушунтиради, ва бемор билан биргаликда энг яхши мос келадиган усулни танлайди.
  • Беморни тайёрлаш: амалиётдан аввал беморга маълум тайёрлаш муолажалари, масалан, оёқларда тукларни тузалаш ва наркозга тайёрлаш зарур бўлиб қолиши мумкин.

Варикозни жарроҳлик даволаш усуллари

Флебэктомия (вена қон томирларини олиб ташлаш): Ушбу усул шикастланган вена қон томирларини кичик кесилган жойлар орқали олиб ташлашни ўз ичига олади. Агар веналар кучли кенгайган бўлиб қолса, оғриқли яраларни ёки тромбозни келтириб чиқарса, жарроҳлик усулидаги флебэктомия зарур бўлиши мумкин. Ушбу усул радикал даволашни таъминлайди, лекин шунингдек узоқ тикланиш даври ва кўринадиган чандиқ қолиши каби салбий жиҳатлар билан боғлиқ.

Склеротерапия: шифокор шикастланган вена қон томирларига қон томирнинг ички қобиғи «ёпишиб кетишига» олиб келадиган моддани киритади.[2], [3] Ушбу усул ҳажми кичик, юзаки варикозлар учун мос келади.

Лазерли терапия: шикастланган вена қон томирларига лазернинг таъсир этиши уларни ёпишга имкон беради. Ушбу усул камроқ инвазив бўлади ва тез тикланиш даврига эга бўлади. Радиочастотали абляция: ушбу усул вена қон томирларини ёпиш учун радиотўлқинларни қўллашни ўз ичига олади. Ўрта даражадаги варикозни даволашда самарали бўлади.

Амалиётдан кейинги даври

Вена қон томирларида амалиёт ўтказиш – жиддий жарроҳлик аралашуви бўлиб, бемордан ўз соғлиғига жиддий муносабатда бўлишини талаб қилади. Амалиётдан кейин шифокорнинг тавсияларига риоя қилиш ва ўз соғлиғига, ўзини қандай сезишига эътибор қаратиш зарур бўлади. Булар ҳар қандай амалиёт натижасида юзага келиши мумкин бўлган яллиғланиш билан боғлиқ бўлган асоратларнинг олдини олишга ёрдам беради [4]. Шифокор одатда қуйидаги тавсияларни беради:

  • Босимли (компрессион) узун пайпоқ ёки гольфларни кийиб юриш қон оқимини яхшилашга ва шишларни камайтиришга ёрдам беради.[5]
  • Жисмоний фаоллик – бемор учун мақбул тезликда 40 дақиқагача пиёда айланиб юриш.[5]
  • Бемор шифокорнинг тавсияларига қатъий риоя қилиши, шу жумладан дори воситаларини қабул қилиши ва назорат ташрифларига келиши муҳим бўлади. Камида йилда 1 марта профилактик венотоник препаратлар билан даволаш курсини ўтказиш лозим.[5] курс лечения венотониками.[5]

Амалиётдан аввалги ва кейинги даврда Детралексни қабул қилиш тавсия этилади. Унинг таъсир этиши илмий тадқиқотлар билан тасдиқланган.[6,7,8]. 

Самарадорлиги ва прогнози

Эффективность хирургических методов лечения варикоза ног высока, особенно при правильной диагностике и подходящем выборе метода. Восстановление может занять несколько недель, но большинство пациентов замечают значительное улучшение и снижение симптомов после операции.

Хулоса

Оёқлар варикозини даволашнинг жарроҳлик усулини танлаш шикастланишнинг даражасига, беморнинг эҳтиёжларига ва шифокорнинг тавсияларига боғлиқ бўлади. Қўлланиши мумкин бўлган усулларнинг хилма-хиллигига қарамай, жарроҳлик аралашуви усуллари варикозга қарши курашишнинг самарали, беморларга саломатлик беришга ва оёқларига мақбул ҳолат қайтаришга имкон берадиган усуллар сифатида сақланиб қолади. Усулни танлаш ҳақидаги қарор доимо малакали жарроҳ ёки флеболог билан маслаҳатлашишдан кейин қабул қилиниши керак.

  1.  Шевченко Ю. Л., Стойко Ю. М., Лыткин М. И. Основы клинической флебологии. — М.: Медицина, 2013.
  2. Российские клинические рекомендации по диагностике и лечению хронических заболеваний вен // Флебология. — 2018. — № 12 (3). — С. 191–194.
  3.  Расмуссен Т. Е., Клауз Л. В., Тоннессен Б. Г. Руководство ангиологии и флебологии. — М.: Литтерра, 2010.
  4. Савельев В.С., Гологорский В. А., Кириенко А. И. Флебология — 2001 год — 664 с
  5.  Киршин А. А., Стяжкина С. Н. и др. Реабилитация больных после операции флебэктомии при варикозной болезни нижних конечностей и рекомендации избежание рецидива заболевания // Colloquium journal. — 2019. — № 12 (36). — С. 11–12.
  6. Покровский А.В., Савельев В.С. «Проведение оперативного вмешательства при варикозной болезни под прикрытием микронизированного диосмина», Ангиология и сосудистая хирургия, том 13 №2/2007
  7. Saveljev V., Pokrovsky A., Kirienko A. et al Striping of the great saphenous vein under micronized purified flavonoid fraction (MPFF) protection (results of the Russian multicenter controlled trial DEFANCE) // Phlebolymphol. 2008. Vol. 15 (2). P. 43–51.
  8. Ларин С.И., Замечник Т.В., Андриянов А.Ю. Микронизированная очищенная флавоноидная фракция в комплексном лечении пациентов с варикозной болезнью после эндовазальной лазерной облитерации // Флебология. – 2011. – Т.5(1). – С. 36–40.
Яна ўқинг
ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР МАВЖУД. ҚЎЛЛАШДАН АВВАЛ МУТАҲАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Бизга савол беринг

    Исмингиз
    E-MAIL манзилингиз
    Саволингизни ёзинг