Вена томирларининг варикоз кенгайиши – бу ҳолат кўпинча ёқимсиз туйғулар, оғриқлар, оёқлардаги вена томирларининг кенгайиши билан кечади. Варикоз инсоннинг ҳаёт сифатига ва ишлаш имкониятига таъсир этиб, тиббий аралашувни талаб қилиши мумкин.
Варикознинг олдини олиши ва уни даволаш мақсадида компрессион терапия қўлланади. У қуйидагилардан фойдаланишни ўз ичига олади:
- эластик бинтлар,
- махсус гольфлар ёки пайпоқлар,
- ўзгарувчан пневмокомпрессия мосламалари.
Варикозда компрессион терапия қандай таъсир этади?
Нормал қон айланиши ҳолатида вена қон томирлари юракка, гравитацияга қарши йўналтирилган. Лекин варикоз ҳолатида вена томирлари кенгаяди, заиф бўлиб қолади ва қонни самарали қайта йўналтириш қобилиятини йўқотади. Булар эса оёқлардаги қон йиғилишига ва шишлар пайдо бўлишига олиб келади.
Веналар қон томирлари юзаларига босим ҳосил қилиб, эластик бинтлар ва компрессион трикотаж буюмлари қонни оёқнинг юқори қисмига олиб кетишга ёрдам беради ва вена томирларида қон оқишини яхшилайди. Қон босими бир текисда тақсимланади, бу ҳам шишларни камайтиради ва веналар кенгайишини босиб туради.
Компрессион буюмлар мушакларнинг қисқаришига ёрдам беради, бу эса қоннинг юрак томонига ҳаракатланишига қўшимча ёрдам беради. Ҳатто касалликнинг кечки, ўтиб кетган босқичларида ҳам варикоз ҳолатида компрессион пайпоқларини доимий кийиб юриш ёки бинтлардан фойдаланиш номақбул аломатларни камайтиришга ёрдам беради [1].
Эластик бинтлардан фойдаланиш
Боғламани мустақил боғлаш – мураккаб вазифа, буни тиббий ходим ёки яқин кишилардан бирортаси қилса, яхшироқ бўлади, айниқса биринчи бир неча марта боғлама қилганда. Шифокор ўзи беморни ёки унинг қариндошларини бинтлаш усулларига ўргатади. Яхши қўйилган боғлама оёқни зич боғлаб туради, ўз жойида қолиб туради ва ноқулай туйғуларни мутлақо келтириб чиқармайди [2].
Бинтлашдан аввал 10 дақиқа ётиб туриш тавсия этилади. Оёқни яхшиси сал кўтарилган ҳолда, тиззада тўғри бурчак остида букиб турган ҳолда бинтлаш яхшироқ бўлади. Боғлама тўпиқдан бошлаб оёқ кафти томонига, товонни қамраб олиб боғланади, бу ерда “саккизталик билан қулфлаш” қилинади.
Бинт ўрамлари аввалги қатламга камида 30% даражада устма-уст тушириб ўралади. Қатламлар бир текисда, барча участкаларни қамраб олиб қўйилади. Оёқ ўралгани сари бинтнинг тортилиши аста-секин бўшаштирилади. Боғламанинг устки учи шикастлаиш зонасидан тахминан 10 см юқорироқ бўлиши керак.
Агар компрессион боғлама тўғри қўйилган бўлса, у ҳолда бармоқ учлари озгина кўкаради, ҳаракатланиш пайтида эса ўзининг табиий рангини тиклайди. Бемор ётган ҳолда дам олиши ва ухлаши пайтида, агар шифокорнинг бошқа тавсиялари бўлмаса, бинтлар ечиб олинади.
Бинтми ёки пайпоқми?
Варикоз ҳолатида компрессион гольфлар ва пайпоқларнинг асосий афзалликларидан бири – ҳаммабоплиги ва жиддий ножўя таъсирининг бўлмаслиги ҳисобланади. Улар турли ўлчамлари ва компрессия даражалари бўлган ҳолда таклиф қилинади, бу эса ҳар бир бемор учун энг мос тушадиган опцияни танлашга имкон беради. Агар эластик бинт боғлашга ёрдам берадиган инсон бўлмаса, яхшиси компрессион ич кийимни афзал кўриб танлашингиз яхшироқ, уни мустақил кийиш мумкин.
Компрессион трикотаж буюмларини қўллашни бошлашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш керак. У компрессиянинг энг мос келган даражасини аниқлашга ва гольф ёки пайпоқларнинг тўғри ўлчамини танлашга ёрдам беради. Улардан назоратсиз ёки нотўғри фойдаланиш ёқимсиз туйғулар, қоннинг яхши айланмаслиги ёки оёқнинг носоғлом сиқилиши каби салбий оқибаталрга олиб келиши мумкин.
Хулоса сифатида, компрессион терапия - вена қон томирларининг варикоз кенгайишини даволаш ва профилактикасининг самарали услуби эканлигини айтиш мумкин. У қон айланишини яхшилашга ёрдам беради, шишларни камайтиради ва касаллик зўрайишининг олдини олади. Лекин уни қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Варикозни даволаш тўғрисида ушбу мақоладаилиб олиш мумкин. Компрессион терапия МОФФДетралексбилан бирга қўлланганда, сурункали вена етишмовчилиги бўлган беморларда трофик яралар тузалиши эҳтимолини оширади. [3]
Компрессион буюмлардан мунтазам фойдаланиш, соғом турмуш тарзи билан биргаликда, варикозга учраган беморларнинг ҳаёти сифатини анча ошириши мумкин.
1. Conte M. et al. (2015). Society for Vascular Surgery practice guidelines for atherosclerotic occlusive disease of the lower extremities: Management of asymptomatic disease and claudication // Journal of Vascular Surgery. — 61(3S). — 2S–41S. DOI: 10.1016/j.jvs.2014.12.009. Accessed: November 25, 2016.
2. Gloviczki P., Comerota A. J., Dalsing M. C. et al. The care of patients with varicose veins and associated chronic venous diseases: clinical practice guidelines of the Society for Vascular Surgery and the American Venous Forum. J Vasc Surg. 2011. — 53(5 Suppl). — 2S-48S. doi:10.1016/j.jvs.2011.01.079.
3. Богачев В.Ю., Родионов С.В., Дженина О.В. //научная статья 2018. Фармакотерапия хронических заболеваний вен. Новые европейские рекомендации. 2018. Фармакотерапия хронических заболеваний вен. Новые европейские рекомендации.