Вена томирлари ҳақида билишни истаган, аммо сўрашга ҳижолат бўлган маьлумотлар.
Флебологнинг иши нафақат варикоз томирларини даволаш, балки беморларни қизиқтирадиган, ҳатто ташвишга соладиган кўплаб саволларга жавоб беришдан иборат. Уларнинг кўпчилиги нозик ёки ноқулай бўлиб туюлиши мумкин, аммо шифокор учун ҳар бир тафсилот муҳим аҳамиятга эга. Келинглар, халқ орасидаги турли қарашларни тўғри талқин қилиш ва фойдали маслаҳатлар олиш учун флебологларга энг кўп бериладиган 10та саволларни кўриб чиқамиз.
1. Варикоз — томирларнинг шунчаки косметик нуқсоними ёки жиддий касалликми?
Кўп инсонлар варикоз — бу шунчаки эстетик муаммо деб ҳисоблашади ва оғриқ пайдо бўлмагунга унга эьтибор беришмайди. Бироқ, томирларнинг варикоз кенгайиши – тромбофлебит, ошқозон яраси ва тромбоз каби оқибатларга олиб келадиган жиддий касалликдир. Веналар сизни визуал равишда безовта қилмаса ҳам, асоратларни олдини олиш учун дастлабки босқичларда мутахассисларга мурожаат қилиш зарур.
2. Варикоздан абадий қутулиш мумкинми?
Даволашнинг замонавий усуллари:склеротерапия, лазерли коагуляция ва флебэктомия, - бу усуллар варикознинг кўзга кўринадиган белгиларини бартараф этишга имкон беради. Бироқ варикоз – томирларнинг сурункали касаллиги бўлиб, касаллик олдини олмаслик ва туршум тарзини ўзгартирмаслик, рецидивга олиб келиши мумкин. Флебологнинг мунтазам кўригидан ўтиш, компрессион трикотаж тақиш ва мунтазам жисмоний фаоллик веналар соғлом ҳолатини сақлашга ёрдам беради.
3. Варикоз касаллиги ўз-ўзидан йўқолиб кетиши мумкинми?
Афсуски, веналарнинг варикоз кенгайиши ўз-ўзидан йўқолиб кетмайди. Аксинча, уни ўз вақтида даволамаслик, касаллик ривожланиб кетишига олиб келиши мумкин. Биринчи белгилар намоён бўлишни бошлаганда, яьни оёқларда оғирлик ҳисси, шиш ёки кўзга кўриниб турадиган томирлар каби белгилар юзага келганда флебологга ташрифни кечиктирмаслик лозим. Бизнинг сайтимизда Флебоскор Тести ўтказиш орқали касалликнинг ривожланиш хавфини текширишингиз мумкин.
4. Нима сабабдан варикоз касаллиги кўп ҳолларда аёлларда учрайди?
Гормонал ўзгаришлар, айниқса ҳомиладорлик ва менопауза даври аёлларда варикоз касаллиги хавфини оширади. Прогестерон гормони веналар девори мустахкамлигини сусайтиради, бу уларнинг кенгайишига олиб келади. Бироқ, эркакларда ҳам бу касаллик билан касалланиш хавфи бор, айниқса, уларда семизлик ёки узоқ муддатли статик юклар билан ишлаш каби хавф омиллари мавжуд бўлса.
5. Варикоз касаллигида жарроҳлик амалиёти ўтқизиш шартми?
Жарроҳлик амалиёти доимо ўтқазилмайди. Замонавий тиббиёт лазер коагуляцияси ёки склеротерапия каби жарроҳлик талаб қилмайдиган кўплаб минимал инвазив даволаш усулларини таклиф қилади. Якуний қарор касалликнинг босқичига ва беморнинг умумий ҳолатига боғлиқ.
6. Варикоз касаллиги пошнаси баланд поябзал кийиш натижасида ривожланиши мумкинми?
Баланд пошнали поябзал кийиш оёқларингизга юкламани кучайтиради ва қон айланиши ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Бироқ баланд пошна варикоз касаллиги ривожланиши учун тўғридан тўғри сабаб эмас. Энг муҳими – наслий мойиллик ва турмуш тарзидир. Кунингизнинг асосий қисмини оёқда тикка турган ҳолда ўтказсангиз, поябзални алмаштириб туриш ва оёқларингизга дам бериш муҳимдир.
7. Варикоз касаллигида спорт билан шуғулланиш фойдалими?
Енгил жисмоний фаолият, айниқса сузиш, юриш ва йога каби спорт турлари варикоз касаллигини олдини олиш ва даволашда фойдали ҳисобланади. Аммо веналарнинг ҳолатини ёмонлаштирмаслик учун оёқларга оғир юклама келтирадиган машқлардан, масалан, оғир юкларни кўтариш ёки интенсив югуриш кабилар билан шуғуллансамлик мақсадга мувофиқ.
8. Варикоз касаллигини халқ табобати ёрдамида даволаш мумкинми?
Халқ табобати усуллари варикоз белгиларини енгиллаштириши мумкин, аммо улар тўлиқ даволанишни ўрнини боса олмайди. Компресслар, малҳамлар ва дамламалар оёқларда шиш, ва оғирлик ҳиссини вақтинча камайтириши мумкин, аммо улар асосий муаммони бартараф эта олмайди. Варикоз самарали давоси фақат флеболог назорати остида бўлиши мумкин.
9. Варикоз касаллигида массаж ёрам берадими?
Енгил массаж оёқларда қон айланиш жараёнини яхшилаши ва чарчоқни бартараф этиши мумкин, аммо варикоз касаллигида массаж ман этилади, чунки у веналарга зарар етказиши ёки тромблар ҳосил бўлишига қулай муҳит яратиши мумкин. Сизнинг соғлиғингиз учун қайси турдаги массаж хавфсиз бўлишини шифокор билан маслаҳатлашиш мақсадга мувофиқ.
10. Қайси маҳсулотлар томирларни мустаҳкамлашга ёрдам беради?
Веналар соғлом бўлиши учун С ва Е витаминларга, шунингдек флавоноидларга бой озиқ-овқатларни истеьмол қилиш муҳим. Ушбу моддалар қон томир деворларини мустаҳкамлайди ва яллиғланиш билан курашишга ёрдам беради. Цитрус, резавор мевалар, ёнғоқлар, яшил сабзавотлар ва зайтун мойи фойдали бўлади. Баланслашган овқатланиш варикоз касаллигини олдини олишда муҳим омил.
Флебология — ҳар бир тафсилот муҳим аҳамиятга эга бўлган тиббиёт соҳаси. Варикоз белгилари сизни безовта қилаётган бўлса, флебологга савол беришдан тортинманг. Ўз саломатлик ҳолатингиз ҳақида кўпроқ маьлумотга эга бўлиш, даволаш ва олдини олиш жараёни шунчалик самарали бўлишини таьминлайди.
Веналарингиз саломатлиги ҳақида саволларингиз бўлса, матахассисиларга мурожаат қилинг ёки https://www.detralex.uz/ сайтидаги маьлумотлардан фойдаланинг. https://www.detralex.uz/ .
Детралекс муаммога ички томондан таьсир қилиб, варикоз белгиларини камайишига ижобий таьсир қилади:
- веналар тонусини оширади
- веноз турғунликни камайтиради
- оёқлардаги шиш ва оғриқларни камайтиришда кўмак беради
Детралекс энг эрта даврдан бошлаб (чарчоқ, оёқларда оғирлик ва оғриқ ҳисси), ҳар қандай босқичдаги варикоз касаллиги билан курашишга ёрдам беради ва касалликнинг ривожланишини олдини олади. [1,2]
- «Кириенко А.И. «Хроническая венозная недостаточность с точки зрения врача общей практики» // «Русский медицинский журнал» №8 от 17.04.1998 г. стр. 6
- Инструкция по медицинскому применению препарата Детралекс.
Код WEB25C1DTX03UZ